locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Канте Франция чемпионатига йўл олиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Канте Франция чемпионатига йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

"Ал-Иттиҳод" марказий ярим ҳимоячиси Нголо Канте катта эҳтимол билан ёзда жамоани тарк этади. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия Арабистони жамоаси раҳбарияти ушбу трансфер ойнасида французга бошқа клубга ўтишга рухсат берган.

Канте агентлари аллақачон ярим ҳимоячига янги жамоа қидирмоқда. Унга "Монако" ва "ПСЖ", шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клубларига таклиф қилинган.

Ўтган мавсумда 34 ёшли ярим ҳимоячи "Ал-Иттиҳод" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Кантенинг нархи - 5 млн евро.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг