Канте Европага қайтмоқчи эмас
34 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
Франция ва “Ал-Иттиҳод” клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте Европага қайтиш эҳтимоли ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Парижга ёки Франция чемпионатининг бошқа клубларига ўтишимни ҳеч ким билмайди. Ҳозирча бу ҳақда ўйлаганим йўқ. Ҳозирда "Ал-Иттиҳод" билан шартномам бор. Яқин йилларда футболчилик салоҳиятимдан унумли фойдаланмоқчиман. Франция чемпионатига қайтиш ҳақида ҳеч нима билмайман, лекин бу масалани кўтарганим йўқ", - дейди Канте.
Канте аввалроқ фаолияти давомида “Булон”, “Лестер” ва “Челси” клубларида тўп сурган. 34 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, унинг бозор нархи 5 миллион еврони ташкил қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист