Канселу «Барселона»да қолиш учун маошини камайтиришга тайёр
«Ал Ҳилол» ҳимоячиси Жоау Канселу «Барселона»даги фаолиятини давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчи камида яна бир мавсум каталонияликлар сафида қолишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, «Ал Ҳилол» ҳимоячининг трансферидан тахминан 10 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Канселунинг ўзи эса «Барселона»да қолиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр.
Жоау Канселу 2025 йил ёзида Саудия клуби томонидан «Барселона»га ижарага берилганди. Унинг «Ал Ҳилол» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
Маълумот учун, португалиялик футболчи ўтган мавсум барча турнирларда 27 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та ассист муаллифига айланди. Тransfermarkt портали уни 9 миллион еврога баҳолаган.