locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каннаваро: «ЖЧда 4 марта қатнашганман ва у ердаги ўйин темпини жуда яхши биламан»

Италиялик мутахассис матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каннаваро: «ЖЧда 4 марта қатнашганман ва у ердаги ўйин темпини жуда яхши биламан»
Фото: ЎФА

5 август куни ЎФА мажлислар залида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жисмоний тайёргарлик

“Саккиз-тўққиз ой орқага қайтадиган бўлсак, келишим билан таъкидлагандим. Биздаги мавжуд муаммолар тўғрисида, асосий ўйинчиларнинг ҳолатини яхшилаш ҳақида гапирдим. Чемпионат даражасини ошириш, умуман, Ўзбекистон футбол тизимини такомиллаштириш, бу нарсалар ҳақида жуда ҳам кўп гапирдик.

Ва ҳар доим интенсивлик суҳбатимиз марказида бўлган, яъни футболчиларнинг интенсивлигини ошириш, уларнинг юқори темпда ўйнашини таъминлаш – олдимизга қўйилган асосий мақсад бўлган.

Чунки мен тўртта жаҳон чемпионатда қатнашганман. Футболчи сифатида, тўғри мураббий сифатида биринчи марта қатнашишим, лекин мен жаҳон чемпионати темпини, интенсивлигини жуда яхши билардим. Жаҳон чемпионатдаги темпни даҳшатли темп, дейиш мумкин. Лекин кимдир айтиши мумкин, кимдир жаҳон чемпионатида осон бўлишини ўйлагандир, лекин мен жаҳон чемпионати темпи тўғрисида олдиндан огоҳлантиргандим”, - деди Каннаваро.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг