locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каннаваро: «Умид қиламанки, биз охиригача курашамиз»

Қуръадан сўнг бош мураббий ЎФА матбуот хизматига интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каннаваро: «Умид қиламанки, биз охиригача курашамиз»
ФОТО: Getty images

АҚШ, Канада ҳамда Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Унда Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз рақибларини билиб олди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон “K” гуруҳидан жой олди. Турнирда Фабио Каннаваро жамоасига Португалия, Колумбия ҳамда қитъалараро плей-офф ғолиби (Конго – Ямайка/Янги Каледония) рақиблик қилади. Қуръадан сўнг бош мураббий ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

“Дастлабки таассурот шуки, бу Жаҳон чемпионати ва унда ҳар қандай жамоа билан рўбарў келиш мумкин. Биз Португалия ва Колумбияга қарши ўйнаймиз, футболчиларимиз учун ҳам жуда ҳаяжонли бўлади. Биз мундиалдамиз, бу — қуръа ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозир шу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Умид қиламанки, биз охиригача курашамиз”, — деди Каннаваро.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларини Мексика ҳамда АҚШ майдонларида ўтказиши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг