locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каннаваро штабига икки нафар италиялик мутахассис қўшилди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каннаваро штабига икки нафар италиялик мутахассис қўшилди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро штабига икки нафар янги мутахассис қўшилди.

ЎФА маълумотига кўра, италиялик Сильвано Котти миллий жамоада физиотерапевт сифатида иш бошлайди. У катта халқаро тажрибага эга бўлиб, фаолияти давомида Италия ва Хитой миллий терма жамоалари, шунингдек, "Интер", "Милан", "Челси" ва "Рома" клубларида меҳнат қилган.

Шунингдек, Андреа Юлиано Ўзбекистон миллий терма жамоаси штабига спорт нутрициологи сифатида қўшилди. Биолог-нутрициолог ва спорт овқатланиши бўйича мутахассис аввал "Удинезе" клуби ҳамда Швейцария U-21 терма жамоаси билан ишлаган.

Янги мутахассислар миллий жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, тикланиш жараёни ва спорт овқатланиши йўналишларида фаолият олиб боради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг