Каннаваро Италияда Машарипов ва Алиқулов билан учрашди
Мураббий футболчилар ҳолидан хабар олди.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италияда реабилитация жараёнини ўтказаётган футболчиларимиз Жалолиддин Машарипов ҳамда Ҳусниддин Алиқулов билан учрашди.
ЎФАнинг ёзишича, бош мураббий футболчиларимизнинг тикланиш жараёни билан яқиндан танишиб, уларга тезроқ сафга қайтиш тилагини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки ўйинчи ҳам Италияда жарроҳлик амалиётини ўтказиб, тикланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист