locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди

Баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
12.06.2026, Як.
Канада
1
Босния ва Герсеговина
1

Жаҳон чемпионатининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Канада ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви якунланди. Баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Ҳисоб 21-дақиқада очилди. Босния ва Герцеговина ҳужумчиси Йово Лукич ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Канадалик ҳужумчи Кайл Ларин эса 79-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Мазкур натижадан сўнг Канада ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари бир очкодан жамғариб, гуруҳ жадвалида мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Канада – Босния ва Ҳерцеговина 1:1
Голлар:
Лукич, 21 (0:1). Ларин, 78 (1:1)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг