locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Канада Томас Партига виза беришдан бош тортди

32 ёшли футболчи Панамага қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Канада Томас Партига виза беришдан бош тортди
ФОТО: Getty images

Гана терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Томас Парти Торонтода бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувни ўтказиб юборади.

The Athletic нашри хабар беришича, футболчига Канада ҳудудига киришга рухсат берилмаган.

2025 йилда Лондон полицияси футболчини 2020–2022 йиллар оралиғида, у “Арсенал” сафида тўп сурган вақтда содир этилган 7 та зўрлаш ва бир марта жинсий тажовуз ҳолати бўйича айблаган эди.

Томас Парти ўз айбини рад этган. Мазкур иш бўйича суд муҳокамаси 2027 йилда ўтказилиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг