locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Канада мезбонлар орасида мундиални тарк этган илк жамоага айланди

Энди мусобақада мезбон давлатлардан Мексика ва АҚШ ўз юришини давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Канада терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026даги юришини нимчорак финалда якунлади.

Мезбон давлатлардан бири ҳисобланган Канада плей-офф босқичида Марокашга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирни тарк этди. Шу тариқа, канадаликлар ЖЧ-2026 мезбонлари орасида мундиалдан чиқиб кетган биринчи жамоага айланди.

Канада гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, 1/16 финалда Жанубий Африка устидан ғалаба қозонган эди. Бироқ нимчорак финалда Марокашга қарши баҳсда жамоа рақибнинг босими ва тезкор ҳужумларига муносиб жавоб бера олмади.

Марокаш эса ушбу ғалаба орқали чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. “Атлас шерлари” навбатдаги босқичда Парагвай — Франция учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг