locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Канада 2026-йилги Жаҳон чемпионати вақтида қарийб 21 минг мухлиска виза беришни рад этди

Канада ҳукумати бундай қарорлар мамлакатнинг амалдаги иммиграция қонунчилиги ва хавфсизлик талаблари асосида қабул қилинганини таъкидлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2026-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлган Канада мусобақа давомида мамлакатга киришни истаган қарийб 21 минг нафар хорижлик мухлиснинг виза аризасини рад этди. Бу ҳақда The Toronto Star нашри хабар берди. Маълумотлар Канада иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик масалалари вазирлиги томонидан эълон қилинган.

Қайд этилишича, Жаҳон чемпионати учун Канада визасига мурожаат қилган 38 582 нафар мухлисдан 20 978 нафари рад жавобини олган. Шу тариқа мурожаатларнинг ярмидан кўпи қаноатлантирилмаган. Энг кўп рад жавоби Ҳиндистон, Нигерия, Покистон ва Гана фуқароларига берилган.

Канада ҳукумати бундай қарорлар мамлакатнинг амалдаги иммиграция қонунчилиги ва хавфсизлик талаблари асосида қабул қилинганини таъкидлаган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва мухлислар бирлашмалари бундай юқори рад этиш кўрсаткичи Жаҳон чемпионатининг очиқлик ва инклюзивлик тамойилларига салбий таъсир кўрсатганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтди. Мусобақа давомида виза масаласи мезбон давлатлар дуч келган энг муҳокамали мавзулардан бирига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг