locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камрон Сайдазимов Индонезия клуби билан шартнома имзолади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камрон Сайдазимов Индонезия клуби билан шартнома имзолади
ФОТО: Персикад

Камрон Сайдазимов фаолиятини Индонезияда давом эттиради.

Иккинчи дивизионда ўйнайдиган “Персикад” клуби 26 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини эълон қилди.

Ўзбекистонлик футболчи йилнинг биринчи ярмини “Шўртан”да ўтказиб, Суперлигада 11 та баҳсда майдонга тушганди.

Сайдазимов фаолияти давомида ОКМК, “Локомотив”, “Андижон” ва “Сурхон” каби клубларда ҳам ҳаракат қилган.

“Персикад” янги мавсумдаги илк ўйинини 13 сентябр куни “Самсел Юнайтед”га қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг