locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Ярим финалга чиқиб, соврин учун курашни давом эттирамиз»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: «Ярим финалга чиқиб, соврин учун курашни давом эттирамиз»
Фото: Пахтакор ПФК

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Машъал" ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Тез гол урдик ва биринчи бўлимда йирик ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Вазиятлардан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлимда эса чарчоқ сезилди. Бир неча кун олдин қийин учрашув ўтказдик. Шунга қарамай, йигитлар охиригача ўйнашга интилишди. Ярим финалга чиқиб, соврин учун курашни давом эттирамиз. Олдимизга чемпионатда ҳам, кубокда ҳам ғолиблик учун курашиш мақсади қўйилган. "Пахтакор"да вазифа доим ғалаба учун ҳаракат қилиш, буни кимдир айтиши шарт эмас. Биз шунга кўникканмиз", - дейди Тожиев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг