locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: Тайёргарлик яхши ўтди, йигитлар ўйинга 100 фоиз шай ҳолатда

Ўзбекистон Суперкубоги ўйинидан аввал жамоамиз бош мураббийи Камолиддин Тожиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой матбуот анжуманида қатнашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: Тайёргарлик яхши ўтди, йигитлар ўйинга 100 фоиз шай ҳолатда
photo: Paxtakor FK

Ўзбекистон Суперкубоги ўйинидан аввал жамоамиз бош мураббийи Камолиддин Тожиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой матбуот анжуманида қатнашди.

Тожиев: - Ҳаммага салом. Тайёргарлик яхши ўтди, йигитлар ўйинга 100 фоиз шай ҳолатда. Ўтган баҳсдаги хатоларни кўриб чиқдик. Барчада кайфият яхши. Мухлисларни чиройли футбол ва ютуқ билан хурсанд қилишга уринамиз.

Стадионда ишқибозларнинг кўп бўлгани яхши. Бу учрашувга қўшимча энергия беради.

Йигитлар билан гаплашдик. Хатоларимизни кўриб чиқдик. Эртага бир ўйиндан иборат кубок баҳси. Бундай баҳслар ҳамиша қизиқарли кечади.

Ҳар беллашувга ўзи режамиз бор. Беллашувга қараб, ҳужумчи танлаймиз. Асосий таркибда тушган ҳам, захирадан тушганлар ҳам жамоага ёрдам беради. Кубокда фаворитлар бўлмайди. Кимнидир фаворит деб айтиш қийин.

Пеналтилар серияси кўпроқ омадга боғлиқ. Унга бир йил тайёрланиб ҳам гол уролмаслик мумкин. Шу сабабли алоҳида ҳозирлик кўрмадик.

Мозговой: - Жамоада барчаси яхши ҳолатда. Биз яхши ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик. Эртага бизни муҳим беллашув кутмоқда. Ишқибозларимизни ғалаба билан хушнуд этишга интиламиз.

Аввалги ўйин бошқа эди. Эртага эса умуман бошқа учрашув. Бир ўйинда ҳамма борини беради. Биз яхши ўйин намойиш қиламиз деган умиддаман.

Жамоага яхши кўникиб кетдим. Мослашиш учун деярли вақт ҳам керак бўлмади. Улар билан илгари терма жамоаларда ўйнаганмиз.

Биз Суперкубокни ютиш учун келдик.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг