locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Стандарт ҳолатларда мезбонларга кўп имконият бериб қўйдик»

“Пахтакор” устози ўйин хусусида фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: «Стандарт ҳолатларда мезбонларга кўп имконият бериб қўйдик»
Фото: Пахтакор ПФК

Олмалиқдаги беллашувдан сўнг “Пахтакор” устози Камолиддин Тожиев ўйин хусусида фикрларини билдирди.

- Бу ердаги баҳслар ҳар доим қийин кечади. Бугун ҳам яхши ўйин бўлди. Вазиятлардан фойдаландик ва бу бизга ғалаба келтирди. Машғулотларда бунинг устида ишлаймиз. Бу фойда бераётганидан хурсандман. ОКМК футбол ўйнайдиган жамоа. Улар хужумкор ўйнашга интилади. Уларни мағлуб этиш осон эмас.

Стандарт ҳолатларда мезбонларга кўп имконият бериб қўйдик. Футболда баъзан ҳаммаси ўхшайди, ОКМКнинг стандартлари хавфли эканини билардик. Майдон ҳолати яхшироқ ўйнашга йўл қўймади. Мавсум давомида барчада имконият бўлади. Ёшлар ҳам майдонга тушиб, бизга ёрдам беришади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг