locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Охиригача курашмасдан ютиб бўлмайди»

"Пахтакор" устози "Хоразм"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: «Охиригача курашмасдан ютиб бўлмайди»
Фото: Пахтакор ПФК

"Хоразм" билан беллашувдан сўнг “Пахтакор” бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.

“Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, учрашув бошидаёқ ўтказиб юборилган гол барибир озгина руҳий таъсир кўрсатди. Кейин ўзимизга келдик, гол урдик, яхши вазиятлар яратдик. Йигитлар бугун яхши ҳаракат қилишди, охиригача курашишди. Иккинчи голни ҳам киритдик ва яна кўплаб вазиятлар бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. Энди, бу – футбол. Ҳар ўйинда шундай курашмасак, ғалаба қозона олмаймиз. Бугун барча йигитлар курашиб, охиригача ўйнаб, жуда муҳим ғалабани қўлга киритишди. Уларнинг барчасига раҳмат айтаман.

Ўтган учрашувда ҳам 1:0 дан кейин ҳимояга ўтиб олгандик. Ҳозир бунинг устида ишлаяпмиз, йигитлар билан гаплашяпмиз. Балки, бу озгина руҳий ҳолат билан боғлиқдир. Худо хоҳласа, бу камчиликни бартараф этамиз. Биз уларга "орқага ётиб олинглар", демаяпмиз, балки улар ҳам гол ўтказиб юборишдан қўрқишяптими, билмадим. Лекин бу жиҳат устида ишлаяпмиз, чунки кўп ўйинларда шу ҳолат кузатиляпти”, - дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг