locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Нефтчи» деярли вазиятлар ярата олмади»

«Шерлар» бош мураббийи «буюк чинорлар» билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: «Нефтчи» деярли вазиятлар ярата олмади»
Photo: Paxtakor FK

"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев "Нефтчи"га қарши ажойиб ғалабадан кейин матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйинни яхши бошладик. Четлатишдан сўнг ҳимояланишга мажбур бўлдик, аммо гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда ҳимояландик ва Умарни майдонга тушириб, беш нафар ҳимоячи услубига ўтиб олдик.

Мақсадимизни бизга олдинга етаклади. Йигитлар кўпроқ очко тўплашимиз кераклигини тушуниб туришибди. Биринчи даврада кўп очколар йўқотдик. Энди хатоларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Бугун яхши ҳимояландик. Шу сабабли "Нефтчи" деярли вазиятлар ярата олмади.

Бизда FIFA кунларида 15 нафар футболчи терма жамоага йўл олди. Ёшларимиз ҳам U23 термаси сафида саралаш мусобақасида иштирок этишди. Менинг хавотирга солган нарса жароҳатлар эди, аммо ироқлик футболчиларимиз жароҳат билан сафимизга қайтишди. Футболчиларда чарчоқ сезилмади. Сабаби улар "Пахтакор" учун бор кучларини топишади. Икки-уч кун тикланишга ҳаракат қилдик. Бизни ажойиб қўллаб турган мухлисларга ғалабани бағишлаймиз",—деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг