Камолиддин Тожиев: Ўйин охирида чарчоқ сезилди
ОКМК билан баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
photo: Paxtakor FK
ОКМК билан баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
"Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда бир неча голли вазиятлар яратдик ва йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди. Иккита гол билан танаффусга йўл олдик. Кейин бўлим бошида тўп ўтказдик. Шундан кейин шиддатли дақиқаларда орадаги фарқни яна ошира олдик. Ўйин охирида чарчоқ сезилди. 10 нафар футболчимиз терма жамоалар йиғиндан қайтди.
Таркибдаги барча ўйинчила имконият бўлади. Ҳар бир футболчини яхши ҳолатга олиб чиқишга уринамиз. Ўйин амалиёти ҳаммага берилади. Насруллаев ўзига юклатилган вазифани яхши уддалаяпти. У кўп марта ҳужумларга қўшилди ва шерикларига голли имкониятлар яратиб берди. Жамоавий ҳаракатлар устида ишлашда давом этамиз", — деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор