locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Динамо» менга совғалар таклиф қилмади

Пахтакор мураббийи самарқандликлар билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: «Динамо» менга совғалар таклиф қилмади
Photo: Paxtakor FK

Пахтакор – Динамо кубок яримфиналидан сўнг шерлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев фикр билдирди.

"Яхши жамоа билан ўйнадик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, ўзига келдик. Вазиятлар яратдик. "Динамо"да ҳам вазиятлар бўлди, тенг ўйин бўлди. Бугун иккита яхши жамоа кураш олиб борди. Рақиб ҳам бежизга тепа ўринларда эмас. Ҳа, асосий вақтда ҳал қилмоқчи эдик. Бироқ иш пеналтиlargacha борди.

Иккита ўйинда гол ура олмадик, тўғри. Олдинги баҳсда "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимояланди. Уларни ёриб ўтиш қийин бўлди. Бугун вазиятлар яратдик, омадимиз келмади. Ҳар доим ҳам кўп гол уриб бўлмайди. Рақиблар ҳам бизни ўрганади. Икки-уч вазиятда омадимиз келмади. "Динамо" менга совғалар таклиф қилмади. Уларни кўриб чиққан эдик. "Динамо" яхши футбол ўйнайди: улар ҳимояга ётиб олмайди, олдинга ҳаракатланади.

Машғулотларда пеналтиларни амалга ошириш бўйича ишламадик. Лекин дарвозабонларимиз рақибнинг пеналтиларини кўриб чиқишди. Шу сабабли посбонимиз бугун иккита сейв амалга оширди", – деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг