locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Бундай йирик ҳисоб бўлишини кутмагандик»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Камолиддин Тожиев: «Бундай йирик ҳисоб бўлишини кутмагандик»
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” - “Пахтакор” (2:6) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев қатнашди.

- Кўрдинглар, ўйин тўлиқ устунлигимизда ўтди ва ғалабага эришдик. Футболчиларга раҳмат. Ҳар ўйинда майдонга тушиб охиригача курашишяпти. 10 футболчи бўлиб қолсак ҳам голлар урдик.

- Учрашувда йирик ҳисоб қайд этилишини кутганмидингиз?

- Йўқ. Ғалабага келгандик, аммо бунақа йирик ҳисоб бўлишини кутмагандик.

- Жамоани ўйинга тайёрлаш қийиш бўлмадими? Чунки Максим Шатских “Пахтакор”га бегона бўлмаган...

- Қийин бўлмади. Ҳамма жамоага қарши тайёргарлик кўргандек тайёрландик. Йигитларга раҳмат. Ҳамма айтган кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг