locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: Барчасини таҳлил қиламиз

Пахтакор – Навбаҳор (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев қатнашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: Барчасини таҳлил қиламиз
photo: Navbahor FK

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

“Шерлар” устози одатдагидек, ўз сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
- Ўйинни яхши бошлай олмадик. Балки майдонни тозалаш кераклиги учун кўп кутиб қолиб кетгандирмиз. Иккинчи бўлимда ўзимизга иккита гол олиб келдик. Йигитларни танимадим, эртага буни таҳлил қилиб чиқамиз ва хулосалар чиқарамиз.

- Бугунги мағлубиятдан сўнг, Суперкубок финалидаги имкониятлар пасайиб кетмайдими?
- Йўқ. Финал битта ўйиндан иборат. Билмайман, бугун бизга нима бўлди? Барчасини таҳлил қиламиз.

- Дастлабки икки турда Ҳамдамов ва Пажишекни захирадан майдонга туширган эдингиз. Бугун эса полшалик ҳужумчини асосий таркибда кўрдик. Ушбу қарор ўзини қанчалик оқлади?
- Бугун бутун жамоа яхши ўйнай олмади. Нима бўлганини билмайман, очиғи. Шунинг учун таҳлил қилиб чиқамиз, деб айтяпман.

- “Пахтакор” бугун рақибдан ўйиннинг барча жабҳаларида орқада қолганини тан оласизми? Балки қайсидир жиҳатлар бўйича жамоангиз яхшироқ бўлгандир?
- Барча аспектларда демаган бўлардим. Ўзимизга йўқ жойдан иккита гол олиб келдик. Нега пенальти олиб келганимизни билмайман. Бошқа кўзга кўриниши мумкин бўлган вазият бўлмади.

- Сергев ва Ҳамробековни “Пахтакор”да кўришимиз мумкинми? Агар ФИФА рухсат берса?
- Кўрамиз. Биринчи навбатда ФИФА бундай имкониятни тақдим этиши керак. Шундан сўнг музокара олиб борамиз.

- Пенальти белгиланишидан олдин ҳам Ибрагимов қоида бузган эди. 11 метрлик жарима зарбаси ҳам унинг хатоси туфайли белгиланди. Ибрагимовни захирага олишга кечикдим деб ўйлайсизми? У бугунги ўйинда биоз асабийлашиб кетгандек туюлди...
- Ибрагимов биоз асабий ўйинчи. Бу футбол. Кўриб чиқамиз ва нима рўй берганини билиб оламиз. Уни олдинроқ захирага олмоқчи эдим.

- Ноқулай об-ҳаво шароити жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир қилди?
- Об-ҳаво икки жамоа учун ҳам бир хил эди.

- Тимур Кападзе ҳозиргина ушбу учрашувга жуда жиддий ёндашгани ҳақида айтиб ўтди. “Пахтакор”нинг бугунги мағлубиятида мураббийлар штаби қанчалик айбдор? Рақиб жамоа мураббийлар штаби айнан бугунги учрашувда ўта жиддий тайёргарлик кўрган экан...
- Бунга жавобни учрашувни таҳлил қилиб бўлганимиздан сўнг билиб оламиз.

- Иккинчи бўлимнинг бошида урилган гол ўйинга қанчалик таъсир қилди?
- Биринчи дақиқадаёқ ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик.

- Ҳакамларнинг ишига баҳо бериб ўтсангиз?
- Бу ҳақда гапирмайман.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг