locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камбеклар пойгасида “Нефтчи” “Навбаҳор”ни мағлубиятга учратди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камбеклар пойгасида “Нефтчи” “Навбаҳор”ни мағлубиятга учратди
PHOTO: Telegram

Суперлига 4-туридан ўрин олган “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Бу сафарги водий дербиси ҳам аввалгиларидан қолишмаган ҳолда кескин курашларга бой тарзда кечди.

Учрашувнинг 29 дақиқасида меҳмонлар сардори Азим Ахмедов узоқ масофадан жарима зарбасини аниқ амалга оширган ҳолда ўйиндаги ҳисобни очди. 48 дақиқа ўтиб бораётганда, “Нефтчи”нинг қисқа паслардан иборат ҳужуми самарали якунланди. Билол Тошмирзаев мувозанатни тиклади. Тўпни майдон марказидан бошлаган “лочинлар” дарҳол ҳужумга ўтиб, Русланбек Жияновнинг аниқ ҳаракати эвазига тезкорлик билан ҳисобда олдинга ўтиб олишди, 1:2.

63 дақиқага келиб, “Нефтчи” ҳужумчиси Зоран Марушич ҳисобни тенглаштирди, 2:2. Учрашув якунланишига ўн саккиз дақиқа қолганида, ўзининг ўн саккиз ёшига қайтиб қолган собиқ “Навбаҳор”чи Зоран Марушич яна рақиб дарвозасини аниқ ишғол қилди, бу сафар жуда чиройли тарзда . Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва бу камбеклар пойгасидан кейин “буюк чинарлар” водий дербисида муҳим ғалабани қўлга киритишди.

“Нефтчи” – “Навбаҳор” 3:2
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
Нозоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR: Наим Қосимов
АВАР: Насибабону Тошмуҳаммедова
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: 0:1 – 29, Азим Ахмедов, 1:1 – 48, Билол Тошмирзаев (Жамшид Искандеров), 1:2 – 49, Русланбек Жиянов (Педро Аугусто), 2:2 – 64, Зоран Марушич (Жамшид Болтабоев), 3:2 – 72, Зоран Марушич (Абрур Исмоилов).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг