Камавинга ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин
Франциялик футболчининг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2029 йилда якунга етади.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клубида яримҳимоячи Эдуарду Камавинга билан хайрлашиши мумкин. «Қаймоқранглилар» сафидаги жорий мавсум 23 ёшли футболчи учун «ўзига хос битирув имтиҳони»га айланди ва у бу имтиҳондан ўта олмади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, Камавинга Мадридда ўзини худди уйдагидек ҳис қилмоқда, бироқ франциялик футболчи мавжуд ҳақиқат билан келишиши ва бошқа жамоалардан тушадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкин.
Маълумот учун, Камавинга 2021 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келади. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, ўйинчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист