Камавинга ва Кунде Франция терма жамоаси машғулотида қатнашмади
Франция ҳозирча ЖЧ–2026 саралаш босқичининг D гуруҳида 4 ўйиндан 10 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
Франция терма жамоаси аъзолари Эдуарду Камавинга ва Жюл Кунде жамоавий машғулотларда иштирок этмади. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
Манбага кўра, улар жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан индивидуал дастур асосида шуғулланган.
Камавинга ва Кунде 13 ноябрь куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида ўтказиладиган Франция — Украина учрашувида сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Франция ҳозирча ЖЧ–2026 саралаш босқичининг D гуруҳида 4 ўйиндан 10 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист