Камару Усман фаолиятини якунлаши мумкинлигини тан олди
Усманнинг сўзларига кўра, у мураббийлари ва оиласи билан маслаҳатлашиб, MMA'да қолиш ёки фаолиятини якунлаш борасида қарор қабул қилади.
Фото: Getty Images
UFC собиқ ярим ўрта вазн чемпиони Камару Усман Дрикус ду Плесисдан учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлаш эҳтимолини инкор этмади. Нигериялик жангчи энди кейинги қадами ҳақида жиддий ўйлаётганини айтди.
Усманнинг сўзларига кўра, у мураббийлари ва оиласи билан маслаҳатлашиб, MMA'да қолиш ёки фаолиятини якунлаш борасида қарор қабул қилади. 39 ёшли спортчи: "Энди давом эттириш бунга арзийдими ёки йўқми, шуни ўйлаб кўришим керак", дея таъкидлади.
Аввалроқ Усман UFC Oklahoma City турнирида Дрикус ду Плесисга очколар ҳисобида имкониятни бой берганди. Мағлубиятдан кейин унинг профессионал фаолиятини якунлаши ҳақидаги тахминлар янада кучайди.
Насрулло Каримов
Журналист