Калафьори Норвегияга қарши баҳсни ўтказиб юборади
23 ёшли футболчи сонидан жароҳат олган.
ФОТО: Getty images
Лондоннинг "Арсенал" клуби қанот ҳимоячиси Рикардо Калафьори Италия терма жамоаси сафида жароҳат олди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчи сонидан жароҳат олган.
Натижада Калафьори италияликларнинг ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Норвегияга қарши ўйинини ўтказиб юборади. Бу баҳс Гаттузо жамоаси учун жуда муҳим ҳисобланади.
Жорий мавсумда футболчи клуб миқёсида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист