locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Калафиори Италия миллий жамоаси йиғинни тарк этди

23 ёшли ҳимоячи жароҳатидан тўлиқ тузала олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Калафиори Италия миллий жамоаси йиғинни тарк этди
ФОТО: Getty Images

«Арсенал»нинг 23 ёшли ҳимоячиси Рикардо Калафиори Италия терма жамоаси йиғинни тарк этди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марсио ўзининг расмий сайтида хабар берди.

Манбага кўра, Молдовага қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборган футболчи сон жароҳатидан тўлиқ тузала олмагани сабабли миллий жамоа машғулотлар базасини тарк этишга мажбур бўлган.

Калафиори 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги учта ўйинда майдонга тушган, бироқ гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган.

Италия терма жамоаси саралашнинг I гуруҳида 18 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами эса — 21 очкога эга Норвегия. Мазкур жамоалар 16 ноябрь куни, ЖЧ-2026 саралашининг 10-турида ўзаро куч синашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг