locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кайседо «Реал» таклифини рад этиб, «Челси» билан шартномани узайтирди

Томонлар ўртасида 2033 йилгача мўлжалланган янги келишув имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Мойсес Кайседо «Реал» ва бошқа бир қатор клублар таклифини рад этиб, «кўклар» билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

17 апрел куни «Челси» эквадорлик футболчи билан амалдаги меҳнат келишувини 2033 йилгача узайтирганини расман эълон қилди.

Манба берган маълумотларга кўра, Кайседога «ПСЖ» ва «Бавария» каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирган. 24 ёшли яримҳимоячининг янги шартномага кўра маоши ҳафтасига 200 минг фунтни (230 минг евро) ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Кайседо 2023 йилнинг ёзида «Брайтон»дан «Челси» сафига келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида эквадорлик футболчи барча турнирлар доирасида 141 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг