locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кайл Уокер келажаги борасида бир қарорга келди

Кайл Уокер келажаги борасида бир қарорга келди
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер келажаги борасида бир қарорга келди.

The Independent хабарига кўра, футболчи “Манчестер Сити”га қайтмайди. “Милан” Уокерни сотиб оломқчи эмас. Шунга қарамай, у “шаҳарликлар”ни тарк этади. Футболчи "Ман Сити" устози Хосеп Гвардиоланинг ҳам режаларига киритилмаган.

Уокерга Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган клублари қизиқиш билдирмоқда.

Кайл Уокер 2017 йилдан буён "Манчестер Сити"да ўйнаб келмоқда. Умуман, футболчи инглиз гранди таркибида 319 та ўйин ўтказган. Уларда у 6 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг