locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кайл Уокер — \"Бёрнли\" футболчиси

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кайл Уокер — "Бёрнли" футболчиси
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уокер “Бёрнли” билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати хабар берди.

“Манчестер Сити”даги барча ходимлар Кайлга фаолиятининг кейинги бобида омад тилайди”, — дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ хабар берилишича, “Бёрнли” Уокернинг трансфери учун 5 миллион фунт тўлайдиган бўлган. Футболчи олдида “Фенербахче” жамоасидан таклиф бўлишишга қарамай, у АПЛда қолишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Уокер 2017 йилдан бери “Манчестер Сити”да тўп суриб келади. Бу вақт давомида жамоа билан биргаликда олти маротаба АПЛда чемпионликни қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг