locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кай Хаверц Кюрасаога қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди

Германия 1-турда ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверц ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Кюрасаога қарши кечган учрашувнинг (7:1) энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда FIFA расмий сайти хабар бермоқда. Мазкур ўйинда форвард Дик Адвокат бошқарувидаги жамоа дарвозасига дубл қайд этишга муваффақ бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг Германия 3 очко билан «E» гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, очкога эга бўлмаган Кюрасао эса тўртинчи ўриндан жой олган. Гуруҳнинг қолган икки жамоаси — Эквадор ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви 15-июн куни бўлиб ўтади.

Гуруҳ босқичининг 2-турида Германия миллий жамоаси Кот-д'Ивуар билан (20-июн), 3-турда эса Эквадор билан (25-июн) куч синашади. Кюрасао эса 2-турда Эквадор (21-июн), 3-турда эса Кот-д'Ивуар (25-июн) билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи учрашувлари 11-июндан 27-июнгача давом этади. Жамоалар ўзаро бир даврали тизимда (ҳар бири учтадан ўйин) майдонга тушишади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши терма жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 та жамоа йўл олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг