Качорри фаолиятини Иорданияда давом эттиради
Фото: Бунёдкор ПФК
Албниялик ҳужумчи Луис Качорри фаолиятини Иорданиянинг “Ал-Хуссайн” жамоасида давом эттириди.
27 ёшли футболчи “Бунёдкор”ни тарк этганди. Унинг "қалдирғочлар" билан битими якунланганидан сўнг у клубни тарк этди.
“Бунёдкор” сафида бу мавсум 17 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ҳамда 1 та голли пас узатди. Transfermarkt портали уни 300 минг еврога баҳолаган.
Качорри фаолияти давомида Италия ва Албания чемпионатларида ҳам тўп сурган.

Розикжон Султонмуродов
Журналист