Кабо-Верде терма жамоаси XXI асрнинг ноёб натижасига эришди
Улар гуруҳда ғалаба қозонмасдан кейинги босқичга чиқди.
ФОТО: Getty images
Жамоа барча учта ўйинни дуранг ўйнаб, гуруҳ босқичини 3 очко билан якунлади. Бу натижа гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш ва 1/16 финалга чиқиш учун етарли бўлди.
Swuawka хабар беришича, Кабо-Верде XXI асрда жаҳон чемпионатида гуруҳдан бирорта ҳам ғалаба қозонмасдан чиқа олган ягона терма жамоа бўлди.
Шунингдек, қайд этилишича, бу турнир иштирокчилари орасида аҳолиси энг кам бўлган мамлакатлардан бири — давлат аҳолиси тахминан 530 минг кишини ташкил этади, бу плей-оффга чиққан терма жамоалар орасида рекорд даражада паст кўрсаткичдир.
ЖЧ-2026нинг 1/16 финалида Кабо-Верде Аргентина терма жамоаси билан учрашади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист