Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди
ЖЧда дебютантлар сони ортмоқда.
ФОТО: Getty images
Кабо-Верде терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди.
Бубишта бошқарувидаги жамоа ЖЧ-2026 саралашининг 10-турида Эсватини терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 23 очко билан саралаш босқичини ўз гуруҳида биринчи ўринда якунлади.
Шу тариқа, 600 мингга яқин аҳолиси бор Кабо-Верде ЖЧ-2026нинг 22-иштирокчисига айланди. Бунгача АҚШ, Канада, Мексика, Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Бразилия, Эквадор, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир ва Гана йўлланмани ҳал қилганди.