locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кабо-Верде терма жамоаси сардори жинсий зўравонликда гумон қилинмоқда

Ҳозирча иш бўйича якуний қарор чиқарилмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Кабо-Верде терма жамоаси сардори Райан Мендес билан боғлиқ жиддий хабар тарқалди. Globo маълумотига кўра, футболчи 2026 йил март ойида Янги Зеландияда содир бўлгани айтилган зўравонлик иши бўйича тергов қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Кабо-Верде терма жамоасининг Чили билан ўртоқлик учрашуви даврида Окленд шаҳридаги меҳмонхонада юз бергани айтилмоқда. Даъво қилувчи томон — Янги Зеландияда истиқомат қилувчи бразилиялик аёл бўлиб, у ўша вақтда Кабо-Верде терма жамоаси учун таржимон ва операциявий ёрдамчи сифатида ишлаган.

Аёлнинг баёнотига кўра, у учрашувдан сўнг меҳмонхонадаги хоналардан бирига иш билан боғлиқ чақириқ деб ўйлаб борган. Кейинроқ вазият ижтимоий йиғилишга айлангани, у ўзини ноқулай ҳис қилгач, хонасига қайтгани айтилади. Шунингдек, унинг иддаосига кўра, Райан Мендес хонага кириб, унга нисбатан зўравонлик қилган.

Globo хабарича, аёл полицияга мурожаат қилган, суд-тиббий экспертизасидан ўтган ва тергов давом этмоқда. Шунингдек, май ойида жабрланувчи томон Кабо-Верде футбол федерациясидан футболчини Жаҳон чемпионатидан четлатишни сўраган, бироқ бу талаб рад этилгани айтилмоқда.

Ҳозирча иш бўйича якуний қарор чиқарилмаган. Шу сабабли Райан Мендесга нисбатан айбловлар тергов доирасида кўриб чиқилмоқда ва футболчининг айби суд томонидан исботланмагунча у айбсизлик презумпцияси ҳуқуқига эга.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг