locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кабалеро «Манчестер Сити»да иш бошлаши мумкин

Собиқ дарвозабон "Саутгемптон", "Челси", "Малага" ва бошқа клубларда ҳам ўйнаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Кабалеро «Манчестер Сити»да иш бошлаши мумкин
ФОТО: Getty images

Журналист ва инсайдер Алекс Крукнинг сўзларига кўра, "Манчестер Сити"нинг собиқ дарвозабони Вилли Кабалеро Энсо Мареска жамоани бошқаришга киришгач, унинг мураббийлар штабига қўшилади.

Кабалеро 2014 йилдан 2017 йилгача "Манчестер Сити"да ўйнаган ва жамоа билан Англия лига кубогини қўлга киритган. Собиқ дарвозабон "Саутгемптон", "Челси", "Малага" ва бошқа клубларда ҳам ўйнаган.

Ўйинни тугатгандан сўнг, аргентиналик футболчи “Лестер Сити” ва “Челси”да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.

«Манчестер Сити» айни дамда Англия Премер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг