locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қизлар терма жамоаси Тайландда бўлиб ўтадиган \"AFC U-20 Women's Asian Cup Thailand 2026\" Осиё кубогида иштирок этади

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қизлар терма жамоаси Тайландда бўлиб ўтадиган "AFC U-20 Women's Asian Cup Thailand 2026" Осиё кубогида иштирок этади
photo: Ayollar futboli

Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси жорий йилнинг апрел ойида Тайландда бўлиб ўтадиган "AFC U-20 Women's Asian Cup Thailand 2026" Осиё кубогида иштирок этади.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида олдинда турган Осиё кубогига тайёргарлик жараёни, жамоанинг мусобақадаги вазифалари ва яратилаётган шароитлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ассоциация раҳбарияти терма жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади. Жамоанинг мусобақага пухта тайёргарлик кўриши учун барча зарур шароитлар яратилаётгани ҳамда тайёргарлик жараёни доимий назоратда бўлиши қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси олдига қўйилган асосий мақсадлар белгиланиб олиниб, футболчиларга Осиё кубогида мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя этиш борасида омад ва муваффақиятлар тилаб қўйилди.

U-20 қизлар терма жамоамиз мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида бугун Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрига жўнаб кетади. Жамоамиз 30 мартга қадар ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг