locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қизилжар» клуби бош мураббийи: Асални таркибимизга олиб адашмадик дея оламан

Мадияр Кембилов Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматига эксклюзив интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Қизилжар» клуби бош мураббийи: Асални таркибимизга олиб адашмадик дея оламан
photo: Ayollar futboli

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Асалхон Аминжонова тўп сураётган Қозоғистоннинг “Қизилжар” клуби бош мураббийи Мадияр Кембилов Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматига эксклюзив интервью берди.

— Ассалому алайкум. Аввало, ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумот берсангиз.

— Ассалому алайкум. Мен 1970-йил 27-июль куни Қозоғистонда туғилганман. 2005-йилдан буён мураббийлик фаолияти билан шуғулланаман. 2023–2026-йиллар давомида Қозоғистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишладим.

— Жамоангиз яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Асалхон Аминжонова билан шартнома имзолади. Ушбу трансфер қандай амалга ошди?

— 2023-йилда BIIK жамоаси бош мураббийи сифатида Ўзбекистонга борганман. Ўшанда жамоамиз ОКМК-W клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказган ва айнан ўша баҳсда Асалхонни биринчи марта кўрганман. У менда жуда яхши таассурот қолдирганди.

Шундан сўнг унинг ўйинларини мунтазам кузатиб бордим. Ҳар йили ўсишга эришганини кўрдим ва якунда уни жамоамиз сафига қўшишга қарор қилдим.

— Асалхоннинг дебют учрашувидаги ўйинини қандай баҳолайсиз?

— Асал биринчи ўйинни заҳирадан бошлади. Бироқ майдонга тушганидан сўнг илк ҳаракатларидаёқ жамоамизга катта фойда келтирди. Унинг фаол ҳаракатлари натижасида рақиб сардори қизил карточка олди ва биз пеналти ишлаб олдик.

Кейинги дақиқаларда ҳам Асал ишончли ва мазмунли ўйин намоиш этди. Унинг жамоага жуда тез мослашиб кетгани бизни хурсанд қилди. Бир сўз билан айтганда, уни таркибимизга олиб адашмадик дея оламан.

Клубимизда иқтидорли ёш футболчиларни кучли футбол мамлакатлари клубларига тайёрлаш ва йўналтириш стратегияси мавжуд. Агар Асалхон ўз устида ишлашда давом этса, келажакда шу стратегия асосида Европанинг ва бошқа топ чемпионатлар жамоаларига трансфер бўлиш учун барча имкониятларга эга.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг