«Қизилқум»нинг Туркиядаги йиғин доирасида учрашадиган рақиблари аниқ бўлди
Клуб тез орада Анталияга жўнаб кетади.
Фото: Қизилқум ПФК
Янги мавсумга тайёргарлик доирасида “Қизилқум” Туркиянинг Анталия шаҳрида хориж йиғинида иштирок этади. Акмал Рустамов бошчилигидаги жамоа ушбу йиғин давомида бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушади.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, “Қизилқум”нинг ўртоқлик баҳсларидаги дастлабки рақиблари аллақачон маълум бўлди.
Навоийликлар 24 январ куни Россиянинг “СКА Хабаровск” клубига қарши майдонга тушади. 27 январ куни эса “Факел” (Россия) билан ўйин ўтказилади.
30 январ куни “Қизилқум” Македониянинг “Тиквеш” жамоасига қарши баҳс олиб боради. 10 феврал куни эса Чехиянинг “Простеёв” клуби навоийликларнинг рақиби бўлади.
3 ва 6 феврал кунларига белгиланган навбатдаги икки учрашув бўйича рақиблар кейинроқ маълум қилинади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист