locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қизилқум» жамоаси стадионига VAR техникаси ўрнатилди

«Қизилқум» клубининг уй стадионига VAR техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Қизилқум» жамоаси стадионига VAR техникаси ўрнатилди
Фото: UzFHM

Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда.

Ҳозирда «Қизилқум» клубининг уй стадионига VAR техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг