«Қизилқум» - «Нефтчи». Ўзаро ўйинлар тарихи
Суперлиганинг 5-тур баҳсида Исломбек Исмоилов бошқарувидаги севимли “Нефтчи” жамоамиз Навоий шаҳрида «Қизилқум» клубига қарши майдонга тушади.
Статистик маълумот:
Суперлига чемпионати доирасида "Қизилқум" ва "Нефтчи" жамоалари шу кунга қадар 48 марта расмий учрашувларда баҳс олиб борган. Ўтказилган ўзаро тўқнашувларда "Қизилқум" 12 марта ғалаба қозонган, 12 та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган ва 24 учрашувда "Нефтчи"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 46-75 фарғоналиклар фойдасига.
Энг йирик ғалабалар:
02.11.2002.
"Қизилқум"-"Нефтчи" 4:1
20.09.2000.
"Нефтчи"-"Қизилқум" 5:0
Жамоаларнинг Навоийда қайд этган сўнгги 5 учрашув натижалари
28.06.2025.
"Қизилқум"-"Нефтчи" 1:1
06.05.2024.
"Қизилқум"-"Нефтчи" 1:1
26.05.2023.
"Қизилқум"-"Нефтчи" 1:1
01.04.2022.
"Қизилқум"-"Нефтчи" 3:0
23.11.2018
"Қизилқум"-"Нефтчи" 1:1
Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум"-"Нефтчи" учрашувини Найим Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.