«Қизилқум» бош мураббий Рустамов билан шартномани узайтирди
Эндиликда мутахассис мавсум якунига қадар навоийликларни бошқаради.
Фото: Қизилқум ПФК
Навоийнинг «Қизилқум» клуби бош мураббий Акмал Рустамов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда мутахассис мавсум якунига қадар навоийликларни бошқаради. У 1 декабр санасига қадар “олтин изловчилар” устозига айланди.
Қайд этиш лозим, Рустамов 2025 йил 9 июнда Никола Лазаревичдан сўнг вақтинча бош мураббий этиб тайинланганди.
Маълумот учун, “Қизилқум" ҳам Туркия сафарига йўл олиши кутилмоқда. Йиғин хорижда давом эттирилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист