«Қизилқум» аъзолари УФАнинг онлайн семинарида қатнашди
Йиғилишнинг асосий мавзуси “Келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши курашиш” ҳақида бўлди.
Фото: Қизилқум ПФК
Анталияда қишки ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган асосий жамоамиз бугун Ўзбекистон футбол ассотсиатсиясининг онлайн семинарида қатнашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишнинг асосий мавзуси “Келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши курашиш” ҳақида бўлди.
УФА мутахассислари клубимиз мураббийлари ҳамда футболчиларига кўплаб ҳолатлар бўйича тушунтиришлар ва қизиқтирган саволларига ўз жавобларини беришди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист