«Қизилқум» Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлади
Йиғин давомида жами 7 та ўйин ўтказилди.
Фото: Қизилқум ПФК
21-январь кунидан Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум учун ўқув-йиғин машғулотларини бошлаган жамоамиз 11-февраль куни хориж йиғинини якунлади.
Ўқув-йиғин машғулотлари давомида жамоамиз жами 7 та назорат баҳсида майдонга тушиб, 3 та ўйинда ғалаба, бир учрашувда мағлубият ҳамда 3 та баҳсда дуранг натижаларини қайд этди.
Футболчиларимиз тўрт кунлик танаффусдан кейин янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг ҳал қилувчи босқичини Навоийда давом эттиради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист