locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қизилқум» 4 нафар футболчи билан хайрлашди

Бу футболчилар фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Қизилқум» 4 нафар футболчи билан хайрлашди
Фото: Қизилқум ПФК

Якунланган мавсумда “Қизилқум” таркибида тўп тепган бир неча футболчиларнинг шартномаси ўз якунига етди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Дарвозабон Санжар Қувватов, ҳимоячилар Душан Мийич, Дилшод Комилов, ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов билан тузилган меҳнат шартномаси якунлангани боис улар фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришади.

“Мазкур футболчиларнинг кейинги фаолиятларида омад тилаб қоламиз. Барчаси учун раҳмат”, - дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг