\"Қизилқум\" 4 майдан бошлаб уй учрашувларини Навоийда ўтказади
Фото: UzPFL
“Қизилқум” жамоаси 4 майдан бошлаб уй учрашувларини яна Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
"Навоий шаҳридаги ”Ёшлар" спорт мажмуаси ва ниҳоят Лига талаб қилган кўринишда таъмирдан чиқарилди. Эндиликда стадион Суперлига беллашувларини қабул қилиши мумкин.
“Қизилқум” Суперлига 8-турида “Навбаҳор” жамоасига қарши кураш олиб бориши лозим. Мазкур беллашув 4 май куни «Ёшлар» спорт мажмуасида ўтказилади. Ишонамизки, якшанба кунига тўғри келаётган беллашув навоийлик футбол мухлислари учун ҳақиқий совға бўлади ва улар стадионни тўлдира олишади", — дейилади ПФЛ хабарида.