«Қизил карточка? Ҳазиллашяпсизми?» — Муссо Фермин билан тўқнашув ҳақида фикр билдирди
«Атлетико» дарвозабони ўзи билмаган ҳолда Лопесга жароҳат етказиб қўйди.
ФОТО: Getty Images
Испаниянинг «Атлетико Мадрид» клуби дарвозабони Хуан Муссо Чемпионлар Лигаси чорак финали жавоб учрашувида «Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес билан содир бўлган тўқнашув ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Атлетико» мазкур баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра (3:2) кейинги босқичга йўл олди.
«Қизил карточка? Ҳазиллашяпсизми? Фермин билан боғлиқ бу вазият ҳақида қандай қилиб мендан сўрашингиз мумкин? Менга ҳам оғриқли бўлди. Майдондаги бўшлиқни ёпиш учун қилган табиий ҳаракатингиз натижасида у менинг оёғимга урилиб кетди», — дея Муссонинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг яримфиналида «Атлетико» жамоаси «Спортинг» — «Арсенал» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Насрулло Каримов
Журналист