locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ивоби фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ивоби фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

“Фулхэм”нинг нигериялик вингери Алекс Ивоби фаолиятини “Атлетико”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради AfricaFoot нашри.

Қайд этилишича, “матрасчилар” анчадан бери Ивобини кузатиб келади ва уни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

“Атлетико” Ивоби бўйича аллақачон "Фулхэм"га 25 миллион евролик таклиф юборган. Футболчининг ўзига эса 4 йиллик шартнома таклиф қилишган. Футболчининг вакиллари бу таклифга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Якунланган мавсумда Алекс "Фулхэм" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг