locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иван Ракитич: «Хаби Алонcонинг «Реал»дан кетиши — футбол учун катта йўқотиш»

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Алонcонинг «Реал»дан кетиши ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ва «Севилья» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Иван Ракитич Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонcонинг фаолияти ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ҳа, бу ҳақиқатан ҳам ачинарли ҳолат. Мен Хабини «Реал»да, айниқса Ла Лигада узоқроқ кўришни жуда хоҳлардим. Бу ерда сиз «Барса», «Реал» ёки «Севилья»га мухлислик қилишингизнинг аҳамияти йўқ. Мен бундан чин дилдан афсусдаман, чунки у мен учун умуман футболдаги энг нуфузли мураббийлардан бири бўлиб қолади.

Ишончим комилки, у қаерга бормасин, муваффақиятга эришади. Мен катта клублардаги босимни тушунаман: у «Леверкузен»да ўзини ажойиб кўрсатди, шундан сўнг унга тезда «Реал»дан таклиф тушди. Умид қиламанки, у имкони борича тезроқ қайтади. Мен Хабини мураббий сифатида кузатишни ва ундан ўрганишни истардим», — дея таъкидлади Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 январ куни «Реал Мадрид» Хаби Алонсо билан ўзаро келишувга кўра ҳамкорликни тўхтатганини расман эълон қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг