locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иван Пешич — ОКМК футболчиси

Футболчи мавсум якунига қадар шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Иван Пешич — ОКМК футболчиси
ФОТО: Getty images

Ёзги трансфер ойнаси доирасида ОКМК футбол клуби янги легионер билан шартнома имзолади. Ўтган мавсумни Руминияда ўтказган хорватиялик футболчи Иван Пешич фаолиятини эндиликда жамоамиз сафида давом эттиради.

Иван Пешич профессионал фаолияти давомида Европанинг бир қатор клублари сафида тўп сурган. У Хорватиянинг U-19 терма жамоаси сафида ҳаракат қилган бўлиб, Руминиянинг «Динамо» (Бухарест) ва «Киндия» (Тирговиште), Украинанинг «Ворскла» (Полтава) ҳамда Беларуснинг «Динамо» (Минск) клублари шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, футболчи Қозоғистоннинг «Шахтёр» (Қараганда), «Каспий» (Ақтау) ва «Қайсар» жамоалари сафида ҳам муваффақиятли тўп сурган. Унинг халқаро тажрибаси, тезкорлиги ва ҳужумдаги самарали ҳаракатлари жамоамизнинг ҳужум чизиғини янада кучайтириши кутилмоқда.

Клуб ва 1992-йилда туғилган хорватиялик футболчи Иван Пешич ўртасида жорий мавсум якуннига қадар амал қиладиган меҳнат шартномаси имзоланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг